Олти нафар судья ваколат муддати даврига қайта тайинланди
Жамият
−
30 Май 2022
10980Судьялар олий кенгаши қарори билан олти нафар судья ваколат муддати даврига қайта тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.
Кенгаш қарори билан:
Умиджон Маҳмудович Солиев – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинган.
Зарифжон Аҳмадович Раҳимов – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинган.
Улуғбек Қодирович Шералиев – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинган.
Шавкат Шарифович Зиёдуллаев – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинган.
Умиджон Абдумажитович Ҳолиқов – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинган.
Шуҳратжон Комилович Аҳмедов – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинган.
LiveБарчаси