“Олов гирдобидаги ўлка”: Афғонистондаги қуролли ҳужумда 8 киши қурбон бўлди
World
−
18 April 2021 8212 1 minute
Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида саккиз нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда журналистларга вилоят губернатори Зиаулхак Амарчил сўзлаб берди.
Унга кўра, номаълум шахслар вилоят туманларидан биридаги турар-жой биносига ҳужум қилиб, 8 нафар тинч аҳолини ўлдирган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳозирча воқеа учун ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Аввалроқ, 14 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги кўмак миссияси йилнинг биринчи чорагида мамлакатда 573 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Ҳисоботда тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга ошгани айтилади. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш мақсадида 24 апрелдан 4 майгача Истанбулда тинчлик конференциясини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” ҳаракатининг Афғонистондаги полиция бўлимига ҳужум қилиши оқибатида 3 нафар полициячи ҳалок бўлганди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Афғонистонда ўлдирилган тинч аҳолининг 43,5 фоизи “Толибон” ҳиссасига тўғри келмоқда.
Маълумот учун, 2003 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгаши “Толибон” ҳаракатини террорчилик ташкилоти, деб тан олган. Ушбу ҳаракат Афғонистоннинг тахминан 50 фоиздан ошиғини назорат қилади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August