“Толибон” Афғонистондаги полиция бўлимига ҳужум қилди. 3 киши ўлдирилган

World

image

Афғонистон ғарбий қисмидаги Ҳирот вилоятида бомба юкланган машинанинг портлаши оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ҳирот вилояти губернатори Сайид Воҳид Катали журналистларга маълум қилди.

Унга кўра, “Толибон” жангчилари Зинда Жан туманидаги полиция бўлимига ҳужум қилган.

“Кеча жангарилар Чишти, Оба, Гулран ва Кушки-Кухна округларига қуролли ҳужум уюштирди”, дейди губернатор.

Маълумот учун, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш мақсадида 24 апрелдан 4 майгача Истанбулда тинчлик конференциясини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” барча хорижий кучларни Афғонистондан олиб чиқиб кетишни талаб қилганди.


Tags

Rate Count

85

Rating

3

Rate this article

Share with your friends