Олотда ноқонуний “запчаст” олиб келаётган тўхтатиб қолинди
Жамият
−
07 Сентябрь 2019
4747Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Г.К. бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда текширилди.
Натижада, мазкур юк автомашинасида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган ва божхона ходимларига маълум қилинмаган умумий қиймати 40,4 миллион сўмлик аввал фойдаланилган автомашина эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15