Олмаотадаги дўконда номаълум эркак отишма содир этди
Олам
−
13 Февраль
5101Олмаотада номаълум шахс сабзавот дўконларидан бирида ўт очди. Бу ҳақда "Kazinform" агентлиги хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда кўриш мумкинки, дўконда бир неча эркак ўзаро гаплашиб турганда кимдир кириб, ўт очган. Воқеа иштирокчиларидан бири ўқдан жароҳат олган.
Қайд этилишича, ҳолат ўтган йилнинг декабрига ўтар кечаси "Шолпан" шаҳар турар-жой мажмуаси яқинида содир бўлган.
Шаҳар Ички ишлар бошқармаси ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида маълум қилган.
"Дастлабки тергов тадбирлари маълумотлари инобатга олинган ҳолда безорилик асосида қўзғатилган жиноят иши эртаси куниёқ суиқасд тоифасига ўзгартирилди. Гумонланувчи қўлга олиниб, қамоққа олинди. Ашёвий далиллар мусодара қилинди. Тегишли экспертиза тайинланди”, дея изоҳ берган шаҳар ИИБ матбуот хизмати.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь