Олмаотада ҳам наркотик лаборатория топилди
Олам
−
13 Январь
2270Олмаотада икки нафар хорижлик фуқаро гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқараётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда “Central Asia” нашри хабар берди.
Жорий йилнинг 3 январь куни Олмаота яқинидаги ижарага олинган уйда тезкор ходимлар икки нафар хорижлик фуқарони гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқариш жараёнида ушлаган.
Тинтувлар давомида 30 килограмм тайёр маҳсулот – “alfa-PVP” психотроп моддаси, шунингдек, 5,5 тоннадан ортиқ прекурсорлар олиб қўйилган.
Мавжуд маълумотларга кўра, дорилар Қозоғистонда интернет орқали сотилган.
Суд қарори билан айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида махфий нарколаборатория фаолиятига чек қўйилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь