Олмаота ҳайвонот боғида яшайдиган “леопард балиқ” қанчалик хавфли? (видео)
Бу қизиқ
−
15 Сентябрь 2023
15941Олмаота ҳайвонот боғининг Instagram саҳифасида леопард тусидаги балиқларнинг сувда сузиб юргани акс этган видео эълон қилинди.
Ажабланарлиси, унинг бошқа балиқлар каби тангачалари йўқ. Тангачалар ўрнида қоплон териси кўзга ташланади.
“Бу мурена илон балиғи. Унинг ранги леопардга ўхшаб жигарранг бўлгани учун шундай номланган. Бизнинг ҳайвонот боғимизда улардан иккитаси бор. Улар катта, юмалоқ аквариумда сузадилар. Мурена илон балиқлар оиласига мансуб. Уларнинг аксарияти Тинч океани ва Ҳинд океанида яшайди”, дея қайд этган ҳайвонот боғи вакиллари.
Маълумотларга кўра, ҳайвонот боғидаги мурена балиқларининг узунлиги бир метргача етиб, оғзи катта ва иккита жағи бор. Ўлжасини кучли тишлари билан тутиб олади.
“Мурена ўлжасини олдинги жағи билан тишлаганида, ўлжани қизилўнгач ёнида жойлашган иккинчи жағи билан ичкарига итаради ва ютиб юборади. Унинг тишлари орқага эгилган. Йиртқич табиатига қарамай, балиқ заҳарли эмас. Бироқ, агар у тишласа, жароҳатни даволаш учун узоқ вақт керак бўлади. Бунинг сабаби шундаки, унинг оғзидаги сўлакда касаллик қўзғатувчи микроблар мавжуд. Бу микроблар оғиз бўшлиғида қолган озиқ-овқат қолдиқларидан пайдо бўлади”, деб тушунтирган ҳайвонот боғи ходимлари.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь