Олмалиқдаги мактабда 17 ёшли қиз вафот этди
3-саҳифа
−
10 Февраль 14199 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчисининг вафоти билан боғлиқ турли хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат берди.
Маълум бўлишича, 28 январь куни Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида нохуш ҳолат юз берган. 2009 йилда туғилган 17 ёшли қиз мактаб йўлагида ҳушини йўқотган. Дастлабки тиббий ёрдамларга қарамай ўқувчи вафот этган.
“Nemolchi.uz”га кўра, қиз оғир стресс туфайли вафот этган. Стресс ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари иштирокида рухсатсиз йиғилиш туфайли юзага келган. Учрашувни мактаб ота-оналар қўмитаси вакили ташкил қилган. Қиз ота-оналар қўмитаси вакилининг қариндоши ёки таниши бўлган. У сохта баҳоналар билан Ички ишлар органи ходимини чақирган ва қизларга қўпол, баланд овозда маъруза қилган. Сўнг миш-мишларни тарқатишда “гумон қилинган” қизлар сўроқ қилиш учун алоҳида хонага чақирилган. Хонада асосан эркаклар бўлган. Марҳум қиз суҳбатга чақирилганда қаттиқ стрессни бошдан кечирган. Шундан кейин у мактаб йўлагида ҳушидан кетиб, вафот этган, аммо бу маълумотлар расман тасдиқланмаган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Асака туманидаги мактаб биносида ўқитувчи аёл ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль