Олмалиқда шифокор коронавирусга чалинди

Жамият 5949
image

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида тиббиёт ходими коронавирусга чалинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда айтилган. 

Кеча, 3 июль куни Олмалиқ шаҳрига “СOVID-19” инфекциясининг кириб келишининг олдини олиш бўйича шаҳар штаби вакилларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

Унда аҳоли саломатлигини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тарғиботчи гуруҳларни ташкил этиш, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан карантин қоидаларига амал қилиниши юзасидан назоратни кучайтириш ҳамда тарғиботни мунтазам равишда давом эттириш учун масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилган.

Олмалиқ шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари Фарруҳ Мусаевнинг маълумотига кўра, 3 июль куни Олмалиқ шаҳридаги бир нафар тиббиёт ходими ва бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси таҳлилига топширилган тест натижаси мусбат чиққан. Ҳозирда ушбу фуқаролардан яна қайтадан тест таҳлиллари олинган. 

“Айни вақтда шаҳар ИИБ томонидан Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ва шифохонаси профилактика мақсадида ёпилиб, тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 194
Рейтинг: 2.9
t
×