Олмалиқда ишчиларни том босиб қолди. Қурбонлар бор (видео)
3-саҳифа
−
20 Февраль
19437QALAMPIR.UZ таҳририятига Олмалиқ кон-металлургия комбинати(ОКМК)даги 3-мисни бойитиш фабрикасида қурувчиларни том босиб қолгани, оқибатда бир неча киши вафот этгани ҳақида хабар келиб тушди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ журналисти Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Нашрга етиб келган маълумотларга кўра, ОКМКдаги 3-мисни бойитиш фабрикаси (МОФ-3) қурилишида қурувчиларни том босиб қолган. Айтилишича, бу қурилишда асосан ҳиндистонликлар ишлайди ва уларнинг 4 нафари ҳалок бўлиб, 20 га яқин ходим оғир тан жароҳати олган.
Ҳаёт Шамсутдиновнинг билдиришича, дастлабки маълумотларга кўра, 3 нафар ишчи вафот этган.
Ҳозирда тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойида текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси