Олмалиқда бир неча ойлардан буён маошини олмаган ходимлар ғалаён кўтарди (видео)
3-саҳифа
−
08 Апрель
22431Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги Enter Engineering компанияси ишчилари узоқ вақтдан бери ойлик берилмаганини айтиб, норозилик билдиргани акс этган видео ортидан компания расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, компания ходимларининг иш ҳақи бевосита буюртмачи олдида бажарилган иш ҳажмини муваффақиятли асослаб берилишига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунга кўра, ҳозирги кунда ходимларнинг февраль ойи учун маошлари тўлиқ тўлаб берилган."Айни вақтда март ойи учун ҳажмларни асослаш жараёни кетмоқда, уларнинг якунига кўра, бутун иш ҳақи тўлаб берилади. Яъни шундай тартиб борки, унга кўра, аввалига қурилиш объектларида олдинги ойда бажарилган ишлар ҳажми буюртмачи олдида ҳимояланиши керак. Айнан ҳимоя қилинган ҳажмлар иш ҳақини баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Сўнгра солиқларни ҳисоблаш ва ҳисоботларни топшириш, шунингдек, ходимларга тўлиқ маош бериш жараёнлари содир бўлади", дейилади муносабатда.
Унга кўра, муаммоларни ҳал қилиш учун вақт талаб қилинади. Айни вақтда Enter Engineering компаниясида ходимларга март ойи учун иш ҳақини тўлаш жараёни кетаётгани қўшимча қилинган.
"Бу биринчи навбатда, қурилиш компаниясининг ўзи, қолаверса, сифат назорати хизматлари ва буюртмачининг мустақил техник назорати хизматлари томонидан текширилиши керак бўлган қурилиш ишларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ", дейилади манбада.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган баъзи видеолар уч йил олдинги фейк видео ҳисобланиши билдирилган. Компания ҳам, буюртмачилар ҳам ходимлари олдидаги барча мажбуриятларни бажариб келаётганини урғулаган.
Бироқ компаниянинг кўп сонли ходимлари раҳбариятни ёлғончиликда айблашда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмалиқ шаҳрида “Enter Engineering” компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси