Олма-отада икки ёшли бола коронавирусдан шифо топди
Олам
−
01 Апрель 2020
4424Бугун, 1 апрель куни Олма-отада коронавирус инфекциясидан соғайган 10 нафар бемор шифохонадан чиқарилди. Уларнинг орасида 2 ёшлик бола ҳам бор.
Маълум қилинишича, шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида даволанган битта бола ва иккита катта ёшдаги беморга жавоб берилган. Олма-ота соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, беморлар 14 кунлик уй карантинида бўлишади.
Таъкидланишича, беморларнинг икки нафари жорий йилнинг 13 март куни Берлин-Минск-Олма-ота чартер рейс билан Олма-отага етиб келишган. Аэропортдаги текширувлар вақтида уларда коронавирус аниқланган. Айни самолётда бўлганларнинг яна 7 нафарида коронавирус аниқланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 372 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 3 нафари вафот этган, 26 нафари эса соғайган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15