Олма-ота бош шифокори ходимларнинг вирус юқтириб олишига ўзлари айбдор эканини айтди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳар марказий клиник шифохонасида ўн икки тиббиёт ходими хавфсизлик чораларига риоя қилмаслик сабабли коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда кеча, 12 апрель куни Олма-отанинг бош санитар врачи Айзат Молдагасимова маълум қилди.

"Бунинг сабабларидан бири тиббиёт ходимларининг ўзлари барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлигидир. Уларнинг орасида эҳтиёткорлик йўқ", дейди Молдагасимова.

Маълум қилинишича, 13 апрелга қадар Олма-отада 27 нафар тиббиёт ходими коронавирус билан касалланган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 972 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 99 нафари касалликдан фориғ бўлган, 10 нафари эса вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Коронавирус Шифокорлар

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг