Олий таълим вазирлигининг коррупцияга қарши механизмлари энг қониқарсиз деб топилди

Жамият

image

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023 йил давомидаги фаолиятида коррупцияга қарши курашиш механизмларини энг қониқарсиз даражада амалга оширган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Жорий йилда 2023 йил натижалари бўйича 95 та давлат ташкилоти, жумладан 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 38 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 15 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди.  

Билдирилишича, натижаларнинг холислигини таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи шакллантирилиб, улар томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг баҳолаш натижалари мустақил ва холис кўриб чиқилган ва хулосалар тақдим қилинган.

Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатган.
Коррупцияга қарши курашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмагани, жумладан ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва харидлар жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва аниқлаш билан боғлиқ чоралар амалга оширилмагани, коррупция ҳақида хабар бериш бўйича алоқа каналларининг йўлга қўйилмагани, ушбу йўналишдаги ҳужжатлар ижро этилмагани, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этишга етарлича эътибор қаратилмагани ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлган.

Қайд этилишича, Сурхондарё ва Андижон вилоят ҳокимликларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги кетма-кет икки йил давомида “қониқарсиз” баҳоланди. Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан эса коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси штат бирлиги ходим билан жамланмаган.

Таъкидланишича, “қониқарсиз” деб баҳоланган давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва ижросини таъминлаш юзасидан тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишларида эшитиб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий таълим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made