ОТМларда анъанавий таълим қачондан бошланади?

Жамият

image

Ўзбекистонда умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари босқичма-босқич фаолиятини бошлаяпти. Аммо олий таълим муассасаларининг очилишидан дарак йўқ. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ОТМларни очиш бўйича қандай режаси бор?

“Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу масала бўйича ишламоқда. Янгилик бўлса тезкорлик билан эълон қиламиз. Нафақат талабалар, балки профессор-ўқитувчилари ҳам анъанавий таълимни соғинган. 

Бундан ташқари, туманларда интернетга кириш имконияти йўқ талабалар учун марказлар ташкил этиляпти ва талабаларнинг онлайн таълим олиши учун имконият яратиляпти”, деди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакили Абдували Холиқов.

Унинг сўзларига кўра, олий таълим тизимидаги талабаларнинг кўпчилиги ётқохоналарда яшайди. Бундай вазиятда карантин қоидаларига амал қилиш даражаси сусайиши мумкин.

Аввалроқ, ОТМларда биринчи семестер тўлиқ масофавий бўлиши, февралдан анъанавий таълимга қайтиш мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ талаба

Баҳолаганлар

822

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг