Олий суднинг айрим судьялари бошқа лавозимга тайинланди
Жамият
−
29 Март 2023
8929Кеча, 28 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг айрим судьялари бошқа лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Сарварбек Азимжонович Раҳмонов судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланган.
У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.
Иброҳим Мирзараҳимович Алимов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундай беш йил муддатга Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган.
У бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.
Азамат Шодмонович Икромов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундай беш йил муддатга Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган.
У бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти судлари раисларининг ўринбосарлари:
М.Н.Саидов ёзма аризасига асосан Тошкент шаҳар суди раисининг – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан;
А.Х.Шукруллаев одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган.