Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
Жамият
−
16 Декабрь 2021 7153 1 дақиқа
Бугун, 16 декабрь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди. Бу ҳақда юқори палата Матбуот котиби маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-банди ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ:
• Шуҳрат Муҳаммадович Маҳмудов
• Рустам Раҳмонович Ҳайдаров
• Жамол Жаҳонович Чориев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига тасдиқланди.
Улар ўн йиллик муддатга Олий суд судьяси этиб тайинланди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель