Олий суднинг 2 судьяси устидан жиноий иш қўзғатилдими?

3-саҳифа

image

Олий суднинг икки нафар судьяси Эркин Эргашов ва Феруз Турсунов устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу хабарлар рад этилди. 

Олий суд раиси ўринбосари Икромжон Муслимовнинг айтишича, судьялар Эркин Эргашов ва Феруз Турсуновнинг иккаласи ҳам ишдан олинмаган, балки ўз аризаси билан ишдан бўшаган.

“Эргашев бугунги кунда адвокатлик фаолияти билан шуғилланаяптими ёки шу лицензия олиш жараёнидами? Менинг эшитишимча, у адвокатлик фаолияти билан шуғулланяпти. Турсунов ҳақида ҳам бугунги кунда адвокатлик фаолияти билан шуғулланишга ҳаракат қилиб юрган, деб эшитдим. Бироқ уларнинг устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида эшитганим йўқ”, дейди Муслимов.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциациясининг Навоий вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьяси пора билан қўлга тушганди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий суд судья Икромжон Муслимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг