Олий суд раисининг хизмат машинаси “авария”га учради

Жамият

image

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Тошкентда Олий суд раиси Козим Комиловнинг Malibu хизмат машинаси йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Маълум бўлишича, ЙТҲ содир бўлганда Козим Комиловнинг ўзи автомобилда бўлмаган. Машина ҳайдовчиси эса ҳозирда тиббий муолажа олмоқда ва унинг соғлиғи анча яхши. Суд раисининг хизмат машинаси бошқа автомобиль билан тўқнашмаган, воқеа оқибатида ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким жабрланмаган. 

Таъкидланишича, ҳайдовчи ҳозир тиббий таътилда ва соғлиғини тиклаши билан ишга қайтиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

619

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг