Олий суд огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Сўнгги кунларда Telegram мессенжери фойдаланувчиларига номаълум профиллардан APK кенгайтмали файл шаклида “суд қарори” келмоқда. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов мазкур файллар юзасидан огоҳлантириш билан чиқди.

Унга кўра, фуқаролардан Telegram орқали юборилаётган шубҳали файлларни юкламаслик ва очмаслик сўралмоқда.

Билдирилишича, судлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан чиқарилган қарорлар бундай тарзда юборилмайди.

“Киберфирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг!” дейилади хабарда.

Маълумот учун, одатда APK кенгайтмали шубҳали файллар фирибгарлар томонидан юборилади ва уларга махсус вирус дастурлар бириктирилган бўлади. Вирус дастурлар телефон қурилмасидаги турли маълумотлар, жумладан, телефон рақамлари, банк картаси маълумотларини ўғирлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Марказий банк фуқаролар ўзининг мобил иловадаги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини берувчи логин ва пароль ҳамда телефон рақамига келган бир марталик OTP кодни бегона шахсларга (фирибгарларга) бериб қўйса ёки мессенжерлар орқали тарқалаётган зарарли APK файлларни мобил қурилмага ўрнатса, унинг банк картасидан ноқонуний равишда пул ечиб олиниши мумкинлигидан огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий суд суд қарори зарарли файл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг