Олий Суд Хоразмдаги педофил амалдорлар ишини қайта кўриб чиқади
3-саҳифа
−
03 Апрель 2023
10631Ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлган Хоразмдаги болалар уйининг уч нафар тарбияланувчисини зўрлаган собиқ амалдорларнинг иши кассация тартибида 6 апрель куни кўриб чиқилади. Бу ҳақда Олий Суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 3 апрель куни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини А.М. ва А.Қ.га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести келиб тушган.
Обидовнинг маълум қилишича, ушбу протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида жорий йилнинг 6 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Хоразмдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари (3 нафар қиз) 10 ой давомида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ва Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи томонидан зўрлаб келинган. Уларга нисбатан 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Шунингдек, уларга шароит яратиб берган болалар уйи раҳбари 5 ярим йилга қамалган.
Бош прокуратура ҳолат бўйича муносабат билдириб, енгил жазо бўйича Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест келтирилгани ҳақида хабар қилган эди.