Олий Рада тўрт вазирнинг истеъфосини қабул қилди

Олам

image

Аввалроқ, Украинада бир қанча вазирлар истеъфога чиқиш учун Олий Радага ариза бергани хабар қилинганди. Рада бугун, 4 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда тўрт вазирнинг истеъфосини маъқуллади.

Украина парламенти Адлия вазири Денис Малюськани ишдан бўшатди. Унинг ишдан олиниши учун 249 нафар халқ депутати овоз берди. Малюська илк бор 2019 йил 29 августда Адлия вазири этиб тайинланган ва 2020 йилнинг 4 мартида бу лавозимга қайта тайинланган.

Олий Рада Атроф-муҳит ва табиий ресурслар вазири Руслан Стрилецни ҳам ишдан бўшатди. Унинг истеъфоси учун 244 нафар халқ депутати овоз берди. Стрилец бу лавозимда 2022 йил 14 апрелдан бери ишлаб келаётган эди.

Олий Рада депутатлари Стратегик саноат вазири Александр Камишинни ишдан бўшатиш учун овоз берди. Камишиннинг истеъфоси учун 243 нафар халқ депутати овоз берди. У 2023 йил мартида Украинанинг Стратегик саноат вазири этиб тайинланган эди.

Шунингдек, Олий Рада Бош вазирнинг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Олга Стефанишинани ҳам ишдан бўшатди, унинг истеъфосини 241 депутат қўллаб-қувватлади. Стефанишина 2020 йилнинг 4 июнидан бери Украинанинг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Олий Рада Виталий Ковалнинг Украина Давлат мулки жамғармаси раҳбари ва Бош вазирнинг вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш бўйича ўринбосари Ирина Верешук лавозимидан кетишини қўллаб-қувватламади.

Украина парламенти Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг истеъфоси ҳақидаги масалани кўриб чиқмади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба истеъфога чиқиш учун ариза ёзгани хабар қилинганди. Унинг ўрнига ўринбосари Андрей Сибига ТИВ раҳбарлигига тайинланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Александр Камишин Денис Малюська Руслан Стрилец Олга Стефанишина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг