“Олимпия штамми”: Токио нимадан хавотирда? 

Олам

image

Токиода ёзги Олимпия ўйинларининг ўтказилиши янги коронавирус турини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Япония шифокорлари касаба уюшмаси раҳбари Наото Уеяма маълум қилган.  

“Вируснинг турли жойларда мавжуд бўлган барча мутант штаммлари шу ерда — Токиода бирлашади. Олимпия ўйинларидан кейин пайдо бўладиган янги штамм эҳтимолини ҳам инкор эта олмаймиз. Агар шундай вазият юзага келса, демак, бу Токиодаги янги вирус турига "Олимпия" деб ном беришни англатиши мумкин”,  дея Уеяманинг сўзларини келтирган “Japan Times”. 

Унинг таъкидлашича, бу улкан фожиа бўлиб, ҳатто кейинги 100 йил давомида танқид объектига айланиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Токио ёзги Олимпия ўйинларининг бекор қилинишини қўллаб-қувватловчи петиция “change.org” веб-сайтига жойлаштирилган. У бугунга қадар 400 минг имзо тўплаган.  

Маълумот ўрнида, ёзги Олимпия ўйинлари жорий йил 23 июлдан 8 августгача Токиода бўлиб ўтади. Коронавирус пандемияси туфайли мусобақа 2020 йилдан 2021 йилга қолдирилганди. Касаллик тарқалиш хавфи туфайли ўйинларни чет эллик томошабинларсиз ўтказишга қарор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Токио

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made