Олимпиаданинг еттинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингги қандай?
Спорт
−
14 Февраль 1809 2 дақиқа
2026 йилда Италияда бўлиб ўтаётган қишки Олимпия ўйинларининг еттинчи расмий мусобақа куни якунланди. Кун доирасида олтита спорт тури (чанғи учуш, конькида учиш, биатлон, сноуборд, скелетон ва фигурали учиш) бўйича еттита медаль жамланмаси учун баҳслар бўлиб ўтди.
Кун якунларига кўра, Норвегия жамоаси жами 18 та медаль (8 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза) билан медаллар жамғариш бўйича етакчиликни сақлаб қолди. Италия жамоаси ҳам 18 та медаль (6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза) билан иккинчи ўринни эгаллади. АҚШ жамоаси эса 14 та медаль (4 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронза) билан кучли учликка якун ясади.
Медаллар жамғариш бўйича ТОП-10 талик қуйидагича:
- Норвегия – 8 олтин, 3 кумуш, 7 бронза;
- Италия – 6 олтин, 3 кумуш, 9 бронза;
- АҚШ – 4 олтин, 7 кумуш, 3 бронза;
- Франция – 4 олтин, 5 кумуш, 1 бронза;
- Германия – 4 олтин, 4 кумуш, 3 бронза;
- Швеция – 4 олтин, 3 кумуш, 1 бронза;
- Швейцария – 4 олтин, 1 кумуш, 2 бронза;
- Австрия – 3 олтин, 6 кумуш, 3 бронза;
- Япония – 3 олтин, 3 кумуш, 8 бронза;
- Нидерландия – 3 олтин, 3 кумуш 1 бронза.
Маълумот учун, Олимпиаданинг 8-кунги баҳсларида шорт-трек бўйича 1500 метр масофадаги баҳслар бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик Даниил Ейбог иштирок этади. Чорак финалда Даниил 6-гуруҳдан ўрин олди. Шунингдек Ейбог 500 метр масофага кечадиган пойга саралашида ҳам стартга чиқади.
Live
Барчаси