Олимпиаданинг дастлабки беллашувларига старт берилди

Спорт

image

Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг илк беллашувларига старт берилди. Расмий очилиш маросимига 2 кун вақт қолган бўлса ҳам бугун, 21 июль кунидан бир қатор йўналишларда саралаш беллашувлари бошланди.

Олимпия ўйинларининг илк баҳси мусобақа дастурига қўшилган янги спорт тури — бейсбол бўйича ўтказилди. Унда Австралия ва Япония аёллар жамоалари баҳс олиб борди. Мезбонларнинг катта устунлигида ўтган беллашув 8:1 ҳисобида кунчиқар юрт вакилларининг фойдасига ҳал бўлди.

Шунингдек, кун давомида бейсболдан ташқари аёллар футболи бўйича бир қатор учрашувлар ўрин олган. 

Маълумот ўрнида, мусобақанинг тантанали очилиш маросими жорий йилнинг 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Япония Олимпия ўйинлари Токио-2020 Бейсбол

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг