Олимпиада: ўзбекистонлик эркин курашчи бронза медаль учун гиламга чиқади
Спорт
−
05 Август 2021
4138Эркин кураш бўйича -86 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жавраил Шапиев кечки дастурда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди.
Ўтиш босқичида Шапиев лицензион жаҳон чемпионатида бронза медали орқали Олимпиадага йўлланма олган швейцариялик Стефан Рейхмут билан курашди. Ушбу баҳсда Шапиевнинг қўли баланди келди ва кечки дастурда бронза медали учун россиялик Артур Наифоновга қарши гиламга чиқади.
Эркин кураш бўйича -57 кг вазн тоифасида Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун ўтиш баҳсида АҚШ эркин кураш терма жамоаси аъзоси Томас Гилманга қарши гиламга чиқиб, 1-11 ҳисобида имкониятни бой берди ва Токио-2020 Олимпиадасидаги иштирокини расман якунлади.
Маълумот ўрнида, Рио Олимпиадасининг эркин кураш баҳсларида Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов бронза медалига эга чиққан эди. Ибрагимов эртага, 6 август куни ўз иштирокини бошлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь