Олимпиада рекордини ўрнатган покистонликка 897 минг доллар берилди

Олам

image

Париж-2024 Олимпия ўйинларида спортнинг найза улоқтириш тури бўйича Покистон шарафини ҳимоя қилган Аршад Надим якунда рекорд натижа қайд этди ва маҳаллий расмийлар томонидан 897 минг доллар билан мукофотланди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.  

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф юлдуз спортчини тақдирлаш учун ўтказилган Исломободдаги маросимда Надим учун 150 миллион рупий (538 минг доллар) ажратилишини эълон қилди. Бунгача Панжоб бош вазири Мариам Навоз Миан Чанну туманидаги қишлоқдаги Надимнинг уйига ташриф буюриб, унга 100 миллион рупий (359 минг доллар) чек совға қилган.

Шунингдек, Навоз спортчининг найзани рекорд узоқликка – 92,97 метрга улоқтиргани шарафига унга “ПАК 92.97” махсус давлат рақамига эга бўлган янги автомобиль калитини топширди. Надимнинг мураббийи Салмон Иқбол Буттга ҳам 5 миллион рупий (18 минг доллар) берилди.

“Сиз 250 миллион покистонликларнинг хурсандчилигини икки баравар оширдингиз, чунки биз эртага Мустақиллик кунимизни ҳам нишонлаймиз. Бугун ҳар бир покистонлик бахтли ва бутун мамлакатнинг кайфияти юқори”, деган Шариф отаси кунлик иш ҳақи учун ишлайдиган Надим учун пул мукофотини эълон қилиш чоғида.

Маълумот учун, Покистон Олимпия якунларига кўра умумий 1 олтинга эга чиқди ва медаллар жамғариш бўйича 62-ўринни қайд этди. 

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024’да муваффақиятли иштирок этиб, олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчилар учун 200 минг АҚШ доллари, 2 қаватли коттеж ва Tahoe русумли автомобиль; кумуш медаль эгалари учун 100 минг АҚШ доллари, хонадон ва BYD Champion русумли автомобиль; бронза медали соҳиблари эса 50 минг АҚШ доллари, хонадон ва BYD Champion русумли автомобиль билан тақдирланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада покистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made