Олимпиада иштирокчиси бензин қуйиб, ёқиб юборилди
Спорт
−
04 Сентябрь 2024
35564Угандалик узоқ масофага югурувчи, 2024 йилги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси Ребекка Чептеги ҳужумга учраб, оғир аҳволда қолди. Бу ҳақда “Sky Sport” хабар берди.
Манбага кўра, Чептеги 1 сентябрь куни Кениядаги уйида бўлганида йигити Диксон Ндием томонидан аёвсиз калтакланган.
Қайд этилишича, Ндием жанжал пайтида бир банка бензинни Чептегига сепиб, уни ёқиб юборган.
33 ёшли Чептеги танасининг 75 фоизи куйган ҳолда шошилинч шифохонага ётқизилган. Ҳужум қилгани тахмин қилинган шахснинг ўзи ҳам ёнғин оқибатида оғир жароҳат олган.
2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Чептеги марафонида иштирок этди. Спортчи масофани 2.32.14.00 да босиб ўтиб, 44-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь