Олимпиада ғолиб ва совриндорларига қандай автомобиль топширилади? (видео)
Спорт
−
09 Август 2021
40664Бугун, 9 август куни Токио Олимпиадасида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси вакиллари Ватанга қайтади. Олимпиячилар чиққан самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортига соат 20:00 да етиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадасининг ғолиб ва совриндорлари билан учрашиши кўзда тутилмоқда.
Олимпия ўйинлари совриндорларига махсус совғалар тайёрланмоқда. Олтин медаль соҳибларига Tahoe, бронза медаль қўлга киритган спортчиларга эса Trailblazer автомобиллари тақдим этилади.
Аввалроқ, чемпион спортчига 200 000 АҚШ доллари, бронза медаль учун эса 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти берилиши ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, жорий йилнинг 23 июлидан 8 августга қадар бўлиб ўтган Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин ва 2 та бронза медаль қўлга киритди. Ушбу натижа эвазига делегация вакиллари медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 32, МДҲ мамлакатлари орасида 2 ҳамда туркий давлатлар (ҳатто Туркияни ҳам ортда қолдириб) ва Марказий Осиё мамлакатлари ичида 1-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Рио Олимпиадасининг ғолиб ва совриндорларига “Malibu” автомобили берилган эди.
LiveБарчаси