Олимпиада чемпиони Разамбек Жамалов автомобилларини мураббийларига совға қилди (видео)
Спорт
−
21 Август
42346Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони, эркин кураш баҳсларида -74 кг вазнда Ўзбекистон делегацияси сафида олтин медални қўлга киритган Разамбек Жамалов Доғистонга қайтгач, Ўзбекистон эркин кураш федерацияси совға қилган иккита Li7 автомобиллари калитини мураббийлари Муса Сайдулбаталов ва Адам Сайтиевга топширди.
Шунингдек, спортчининг ўзига доғистонлик тадбиркор томонидан 5 миллион рубль пул мукофоти берилган.
Маълумот учун, Разамбек Жамалов Олимпиада финалида япониялик Даичи Такатанига қарши курашди. Жамалов Япония вакилини мағлуб қилди ва Олимпиада чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жамалов тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасидаги ғалабаси ҳақида сўз очиб, ўз ғалабасини тўрт мамлакат Россия, Ўзбекистон, Доғистон ва Чеченистон халқига бағишлаганини билдирди.
LiveБарчаси