Олимлар смартфон ва компьютерлар мияни “чиқиндихона”га айлантиришини айтди
Саломатлик
−
09 Март 2020
6957Смартфон ва компьютерлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш миянинг ортиқча ишлашига олиб келиши мумкин. Бу эса кишида деменция ва депрессияни келтириб чиқаради, деб ёзмоқда “Nikkei Style” нашри япон олимлари хулосасига асосланиб.
“Окумура” хотира клиникаси директори, нейрохирург Aюми Окумуранинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда одамларда "хотира бузилиши" ҳолатлари кўпайган.
Бундай ташхис нафақат кекса одамларга қўйилмоқда, балки 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган кишилар ҳам ушбу хавф остида. Улар компьютер ва смартфонлардан тез-тез фойдаланишгани сабаб, миялари маълумот билан тўлиб-тошади. "Кириш маълумотлари миқдори ошганда, мия уларни қайта ишламайди ва “чиқиндихонага” айланади", дейди Окумура.
Бунга йўл қўймаслик учун шифокорлар мияга дам беришни, қурилмалардан фойдаланиш вақтини қисқартиришни, шунингдек, етарли даражада ухлашни маслаҳат берди. Тушлик пайтида қисқа 15 дақиқалик уйқу ҳам фойдали ҳисобланади.
Бундан ташқари, мутахассислар овқатланиш пайтида гаджетлардан фойдаланмасликни ҳам таъкидлаб ўтди.