Инсон миясини моделлаштириш алгоритми кашф этилди

Саломатлик

image

Россия Фанлар академияси Машинасозлик институтининг “Мураккаб механик тизимлар, тармоқлар ва муҳитларни рақамлаштириш, таҳлил ва синтез қилиш” халқаро лабораторияси олимлари Тель-Авив университети профессори Эмилия Фридман бошчилигида турли шароитларда инсон миясини моделлаштириш имконини берадиган ноёб математик алгоритмни кашф этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу алгоритмдан фойдаланиш турли руҳий касалликларни ўрганиш, шунингдек, имплантларни бошқариш учун “мия-компьютер” интерфейсини яратиш имконини беради.

“Келгусида биз ўз натижаларимизни эпилепсия ва диққат етишмовчилиги гиперактивлиги бузилиши каби касалликларни ўрганиш, шунингдек, фикр кучи билан роботларни бошқаришга имкон берадиган нейропротезлаш соҳасида фаол фойдаланилаётган “мия-компьютер” интерфейсини яратиш учун ишлатмоқчимиз”, дея қўшимча қилган Машинасозлик институти матбуот хизмати.

Инсон мияси 80 миллиарддан ортиқ нейронлардан иборат. Бундай мураккаб органнинг тўлиқ ва кенг қамровли моделларини яратиш жаҳон илм-фанида ҳал қилинмаган муаммо бўлиб қолмоқда. Бироқ, Санкт-Петербургдаги Халқаро лаборатория олимлари гуруҳи бу мақсадга яқинлашиш ва турли шароитларда, жумладан экстремал шароитларда мия ишининг муайян режимларининг моделларини яратиш йўлини қидирмоқда.
Олимларнинг ечими ФицХью-Нагумо математик моделига асосланган бўлиб, у аллақачон индивидуал мия ҳужайраларини ёки уларнинг популяцияларини ўрганишда қўлланилади. Бироқ, бу модель бир вақтнинг ўзида миллиардлаб нейронларни симуляция қилишига тўсқинлик қилувчи тизимли чекловларга эга.

Россия Фанлар академиясининг Машинасозлик институти лабораторияси мутахассислари нейронларнинг мембрана салоҳияти, яъни турли шароитларда мия ҳужайралари деворларининг кучланишини ўлчашга эътибор қаратдилар. Ушбу маълумотларга тезлик градиенти математик усуллари ва дифференциал фильтрлари қўлланилади, улар таниқли ФицХью-Нагумо модели билан биргаликда инсон миясини моделлаштириш имкониятларининг янги даражасига эришиш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мия модель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made