Олимлар ОИВнинг янги штаммини аниқладилар
Саломатлик
−
07 Ноябрь 2019 6002 1 дақиқа
Америкалик тадқиқотчилар 19 йил ичида биринчи марта инсон иммунитет танқислиги вируси (ОИВ)нинг янги штаммини аниқладилар. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри хабар бермоқда.
Тадқиқот турли диагностика воситаларини ишлаб чиқарадиган “Abbott Laboratories” Америка фармацевтика компанияси ходимлари томонидан олиб борилган. Олимларнинг қайд этишларича, Конго Демократик Республикасида яшовчи уч киши ОИВнинг ушбу штаммини юқтирган. Бунгача охирги марта 2000 йилда ОИВнинг янги штамми аниқланган эди.
Мутахассисларнинг айтишича, янги штаммнинг аниқланиши қисқа вақт ичида ОИВ ташхиси ёки даволаш усулларининг самарадорлигига катта таъсир кўрсатмайди. Аммо кашфиёт тадқиқотчиларга вируснинг қандай пайдо бўлганини ва тарқалишини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Келажакда бу мутахассисларни ОИВга қарши самарали ва арзон вакцинани яратишларига сабаб бўлиши мумкин.
Бундай дори воситасини яратишга уринишлар бир қатор мамлакатларда, шу жумладан Россияда ҳам амалга оширилмоқда. 2018 йил май ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича Бирлашган дастурининг вакиллари бундай вакцинани ишлаб чиқиш ҳалокатли вирусга қарши курашда катта муваффақият бўлишини таъкидлаган эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь