Олимлар коронавирусни “бостирувчи” табиий маҳсулотларни аниқлашди
Саломатлик
−
16 Ноябрь 2020
18415Улм тиббиёт марказидаги Молекуляр вирусология институтининг бир гуруҳ олимлари танадаги коронавирус патогенларини 97 фоизгача бостиришга қодир табиий маҳсулот аниқланганини маълум қилишди. Тегишли мақола bioRxiv сайтида эълон қилинган.
Олимлар бир қанча мева шарбатини сув билан аралаштириб, уни коронавирусга қандай таъсир қилишини ўрганишган.
Вируслар нафас олиш тизимида биринчи бўлиб томоқни зарарлашидан келиб чиқиб, улар қора четан (рябина) шарбати ва кўк чойнинг вирусга қарши таъсирга эга эканлигини аниқладилар.
Қора четан SARS-СoV-2 фаоллигини 96,98 фоизга, грипп вирусини эса анча самарали “бостиради”. Анор шарбати ва кўк чой эса коронавирус фаоллигини 80 фоизга камайтиради.
Олимларнинг таъкидлашича, бошқа табиий шарбатлар ва кўк чой касалликни енгиллаштиради, чунки улар организмда кислотали муҳит яратади.
Қолаверса, улар таркибида вирусга салбий таъсир кўрсатадиган ўсимлик полифеноллари мавжуд. Шунинг учун мазкур шарбатлар ва кўк чой вирусни томоқда йўқ қилиши мумкин.
Ушбу тадқиқот ҳали илмий жамоатчилик томонидан баҳоланиши керак.
LiveБарчаси