Олимлар коронавирусга бир зумда иммунитет ҳосил қилиш усулини аниқлади
Саломатлик
−
27 Декабрь 2020
16540Буюк Британиянинг Лондон университети коллежи олимлари коронавирусга қарши иммунитетни бир лаҳзада келтириб чиқарадиган янги препаратни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Дори “Storm Chaser” деб номланади. У коллеж томонидан AstraZeneca фармацевтика компанияси билан биргаликда ишлаб чиқилган.
Препарат икки босқичда қўлланиладиган SARS-CoV-2 га қарши антиктаначаларнинг коктейли ҳисобланади. Бундай аралашманинг инъекциясига қарши иммунитет бир неча кун ичида пайдо бўлиши кутилмоқда. Таққослаш учун, бошқа вакциналар бир ой ичида антитаначаларнинг ривожланишига ёрдам беради.
“Storm Chaser” яратувчиларининг таъкидлашича, агар тадқиқотлар муваффақиятли якунланса, препаратни шифохоналардаги беморлар ва қариялар уйида яшовчиларга коронавирус юқишининг олдини олиш учун буюртма қилиш мумкин. Бундан ташқари, у кўпинча ётоқхоналарда гавжум яшайдиган талабалар орасида ишлатилиши мумкин.
Олимлар ушбу дори коронавирусдан олти ойдан 12 ойгача сақлашини кутмоқда. Ҳозир инсон клиник синовларининг биринчи босқичида ўнта кўнгиллиларга антитаначаларнинг коктейли берилган. Агар регуляторлар томонидан тасдиқланадиган бўлса, “Storm Chaser” баҳорда муомалада пайдо бўлиши мумкин.