Олимлар кейинги 10 йилликда рекорд даражада иссиқ бўлишидан огоҳлантирди 

Бу қизиқ 8695
image

Цюрих (Швейцария) Олий техника мактаби олимларининг маълум қилишича, Ер юзида ҳарорат кўтарилиши тезлашиб бормоқда, бу эса кейинги ўн йил ичида аномал иссиқнинг рекорд даврлари бўлишига олиб келади. Бу ҳақда Nature Climate Change илмий журналига асосланиб хабар берилган.  

“Асосий маъно шундаки, келгуси ўн йилликлар ичида биз аввалги ҳарорат кўрсаткичларидан анча юқори бўлган, рекорд даражадаги иссиқликка тайёргарлик кўришимиз керак”, деган тадқиқот иштирокчиси Эрик Фишер. 

Тадқиқот натижаларига кўра, олимлар ғайритабиий иссиқ ҳарорат даврлари парник газлари чиқиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини аниқлаган. Таъкидланишича, газ чиқиндилари қанчалик кўп бўлса, иссиқлик даврлари шунча тез пайдо бўлиши мумкин. 

Мутахассислар, шунингдек, ўн йил ичида Ер сайёрасининг 0,18С° га исишини таъкидлаган, бу ўтган 40 йилда кузатилган даражадан анча тезроқ. 

Олимларнинг фикрига кўра, бугунги кунда зарарли газлар чиқиндиларини камайтириш зарур. Бироқ, мутахассисларнинг қўшимча қилишича, кўриладиган чоралар парник газлари Ер иқлимини қанчалик тез ўзгартираётгани фонида етарли бўлмаслиги мумкин. 

Маълумот ўрнида, хитойлик олимлар атмосферага энг кўп иссиқхона газларини чиқараётган шаҳарлар рўйхатини маълум қилганди. Улар томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, иссиқхона газлари чиқиндиларининг ярмидан кўпи Хитойнинг ўзидан келиб чиқади. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 391
Рейтинг: 3
Теглар
t
×