Олимлар Африкада янги океан пайдо бўлишини айтди

Олам

image

Олимлар янги океан пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантиряпти. Бу ҳақда “NBC News” хабар берди.

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, тахминан 50 миллион йилдан кейин Африка шарқида тектоник бўлиниш юз беради, натижада қитъа иккига бўлинади.

Қитъанинг бу қисми Эфиопиядаги Афар минтақасида жойлашган. У секинлик билан бир-биридан ажралиб кетувчи учта тектоник қатлам бирлашган жойда жойлашган. 2005 йилда у ерда ёриқ пайдо бўлган. Ҳозир унинг узунлиги 56 км.

“Бу ерда Континентал рифт океан рифтига айланмоқда. Бу ҳодисани Ерда фақат шу жойда кузатиш мумкин”, дейди Буюк Британиянинг Лидс университети профессори Кристофер Мур.

Олимлар бу ҳодиса кўтарилаётган магманинг босими ортиб бораётгани сабаб юзага келаётганини тахмин қиляпти. Ҳозир улар плиталар ҳаракатини GPS орқали кузатяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Африка

Баҳолаганлар

508

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг