Олаф Шольц Путинга нисбатан позициясини ўзгартирди

Олам 17338
image

Германия канцлери Олаф Шольц Россияга нисбатан позициясини ўзгартирди ва тил топишиш зарурлигини тарғиб қилмоқда. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған “A Haber” телеканалига берган интервьюсида сўз очди. Интервью кеча, 2 ноябрь оқшомида эфиргаа узатилди. 

“Бир ой олдин (Россия Президенти Владимир) Путинга нисбатан бутунлай бошқача позицияни эгаллаган Германия канцлери Шольц умумий тил топиш зарурлигини таъкидлаб, Россияга муносабатини ўзгартирди”, дей Туркия раҳбари.

Шунингдек, у халқаро майдондаги муаммоларни бартараф этишда раҳбарлар дипломатиясининг ҳал қилувчи аҳамиятини қайд этган. 

Аввалроқ Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралардан сўнг “дон йўлаги” ишини тиклаш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилганди. 

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Киев томонидан Қора денгиз флоти кемалари ва Севастополь акваториясидаги фуқаролик кемаларида содир этилган терактдан сўнг Россия Украина портларидан маҳсулот экспорт қилишда иштирок этишни тўхтатганини эълон қилди. 

22 июль куни Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган ғалла битими Украина дон, озиқ-овқат ва ўғитларни Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан экспорт қилишни назарда тутади. Истанбулдаги Қўшма мувофиқлаштириш маркази кемалар ҳаракатини мувофиқлаштириш учун жавобгардир. Шартнома муддати 19 ноябрда тугайди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 495
Рейтинг: 3
t
×