Ол тавоғим, бер тавоғим. Хитой унга берилган ёрдамларни қайтармоқчи

Олам

image
АҚШ коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситаларини топширди north_east

АҚШ коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситаларини топширди

Хитой бошқа мамлакатларга турли йўллар билан COVID-19 пандемияси билан курашишда ёрдам беришга тайёр. Расмий Пекин энг оғир даврда бошқа давлатларнинг унга берган ёрдамни ҳеч қачон унутмайди. Бу ҳақда бугун, 18 март куни бўлиб ўтган брифингда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Генг Шуанг таъкидлаб ўтди.

"Хитой ўз ҳудудида коронавирус эпидемиясига қарши курашмоқда ва шу билан бирга COVID-19 га қарши халқаро ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Биз тегишли давлатлар ва халқаро ташкилотларга ёрдам кўрсатдик, бу бизнинг масъулиятли муносабатимизни намойиш этади", деди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, Хитой аллақачон тиббий буюмлар кўринишидаги ёрдамни бир неча давлатларга, шу жумладан Эрон, Покистон, Лаос, Таиланд, Япония, Жанубий Корея ва Африка Иттифоқи мамлакатларига етказиб берган. Хитой, бундан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига 20 миллион доллар хайрия қилган.

Шунингдек, у ўз имкониятлари доирасида Италия, Франция, Греция, Испания, Сербия, Камбоджа, Филиппин, Миср, Ироқ, ЖАР, Қозоғистон, Эфиопия ва бошқа мамлакатларда юқумли касалликларга қарши курашишда ёрдам беришини айтди. 
Хитой ҳукумати дўстона муносабатда бўлган давлатларга ўз бозорида тиббий буюмларни сотиб олишда ёрдам беришини ваъда қилди.

"Хитой ўз тиббий экспертларини Эрон, Ироқ, Италияга юборди. Бизнинг мутахассисларимиз видеоконференциялар орқали бир қатор давлатлар ва ЖССТ билан ўзаро тажриба алмашадилар. Биз ҳеч қачон ёрдамларни унутмаймиз. Ўша дамларда 79 давлат ва 10 та халқаро ташкилот бизга ёрдам кўрсатган", деди Генг Шуанг.

Унинг таъкидлашича, Хитой пандемияга қарши курашда бошқа давлатлар билан ишлашга тайёр. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 199 409 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 7 997 киши вафот этган. Беморлардан 6 418  нафари ёки 6 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 82 812 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Коронавирус

Баҳолаганлар

567

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг