Ольга Забелинская Осиё чемпионлигини қўлга киритди
Спорт
−
21 Октябрь 2019
2868Жанубий Кореянинг Чинчхон шаҳрида велотрек бўйича Осиё чемпионати ўтиб бормоқда. Кеча, 20 октябрь куни ўтказилган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоси учун муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди.
Аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида иштирок этган ўзбекистонлик Ольга Забелинская энг юқори натижа қайд этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Кумуш медаль мезбон жамоа вакилига насиб этган бўлса, гонгконглик Б.Леунг бронза медали билан тақдирланди.
Велотрек. Осиё чемпионати. Жанубий Корея
Аёллар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси
1. Ольга Забелинская (Ўзбекистон) – 32 очко
2. А.На (Жанубий Корея) – 28
3. Б.Леунг (Гонгконг) – 26
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15