Октябрда қарийб 5 млрд сўмга тенг газ ўғирланди – “Ўзнефтегазинспекция”
Жамият
−
02 Ноябрь 2019
5761Жорий йилнинг октябрь ойида Республика бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газдан ноқонуний фойдаланиш ортидан 4 млрд 778 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзнефтегазинспекция” Матбуот хизмати маълум қилди.
Умуман олганда жорий йилнинг 1 октябрдан 25 октябргача ўтказилган тадбирлар натижасида Республика бўйича 208 та ҳолат аниқланиб, 3 млрд 885 млн сўмлик 4 млн 209 минг метр куб газдан ноқонуний равишда фойдаланиб зарар етказганлиги маълум бўлди.
Хусусан, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятида жойлашган “Зафаробод агроэкспорт” ва “Кувасой шаффоф охак” корхоналарга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида жами 1 млрд 690 млн сўмлик, 1 млн 873 минг метр куб, шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган “Вайт Керамик” МЧЖга қарашли чинни цехида жами 128 772 метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Суюлтирилган газни газ баллонларда аҳолига тарқатишга келсак, тадбирлар натижасида 13,1 млн. сўмлик 3,9 тонна камомад, 9,5 млн. сўмлик 2,8 тонна ортиқчалик, 12,5 млн. сўмлик 3,7 тонна асоссиз ҳисобдан чиқариш, 155,9 млн. сўмлик 46,5 тонна истеъмолчилар ҳаққидан уриб қолиш ҳисобига ўзлаштирилганлиги маълум бўлди.
Шуни таъкидлаш керакки, жорий йилнинг бошидан 2500 дан ортиқ табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари ҳамда сюултирилган газни газ баллонларда тарқатиш бўйича 200 дан ортиқ ҳолатлар аниқланган бўлиб, тегишли чоралар кўриш учун хужжатлар ҳуқуни муҳофаза қилиш органларига топширилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь