Октябрь ва ноябрь ойларида коронавирусдан ўлим ҳолатлари кўпаяди – ЖССТ

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида Европада коронавирус билан боғлиқ ўлим сони кўпайишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клуж маълум қилган. 

"Вазият янада мураккаблашади. Октябрь ва ноябр ойларида ўлим даражаси юқори бўлишини кузатамиз", дейди Клуж.

Қайд этилишича, Европада ўлим сонининг ортишига эпидемиянинг янги тўлқини туфайлиушбу касалликни юқтириб олувчилар кўпайиши сабаб бўлади.  

ЖССТ охирги бир суткада коронавирус билан касалланиш бўйича янги антирекорд ўрнатилганини маълум қилди. Унга кўра, сўнгги 24 соат ичида дунё бўйлаб 307 930 киши коронавирус юқтириб олган. Уларнинг аксарияти Ҳиндистонда (94,3 минг), АҚШда (45,5 минг) ва Бразилияда (43,7 минг) аниқланган. Шунингдек, Испания 12,1 минг ва Аргентинада 11,5 минг нафар янги бемор аниқланган. 

Пандемия бошланганидан буён дунёда 29 миллон 206 669 киши коронавирус  билан касалланган. Уларнинг 928 830 нафари вафот этган. 

Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар 47 620 нафарга етди. Уларнинг 44 002 нафари соғайган, 394 киши вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Коронавирус

Баҳолаганлар

995

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг