Октябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг октябрь ойи кескин совуқдан бошланди. Ўзбекистонга Россиянинг Европа ҳудудининг Марказий қисмидан келган совуқ ҳаво массаси ҳароратни бирданига 10-12 даражага пасайтирди. Кечалари термометр устуни 3-6 даражагача пасайди, Қорақалпоғистоннинг шимолий ҳудудларида эса биринчи кузги совуқ кузатилди. Кундуз кунги ҳарорат 15-18 даражадан ошмади.

Шу ҳафтанинг охиригача Россиянинг Европа қисми устида жойлашган кенг кўламли совуқ антициклоннинг жанубий чеккаси таъсири сақланиб туради. Ўзбекистонда паст ҳарорат фонида ҳарорат бироз ўзгариб туриши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Булутли ва ёғингарчиликли об-ҳавода кундуз кунлари ҳарорат 13-16 даражагача пасаяди, ҳаво очиқ бўлганда эса 19-22 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. Биринчи ўн кунликнинг охиригача ўртача ҳаво ҳарорати ушбу давр учун меъёрий қийматлардан 2-4 даражага паст бўлади.

5 октябрда Ўзбекистоннинг шимолида, 6 ва 8-9 октябрда республиканинг марказий ҳудудларида ва Фарғона водийсида бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. 6-9 октябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ушбу кунларда тезлиги бироздан ўртачагача бўлган асосан шарқий йўналишдаги шамол эсади, шимолда ва чўл ҳудудларида 15-20 м/с гача кучаяди.

Сўнг, октябрь ойининг охиригача ҳарорат ўзгариб туриши кутилмоқда – энг иссиқ кунларда ҳарорат 22-27 даражагача кўтарилади, энг совуқ кунларда ҳарорат 13-18°даражагача пасаяди. Кечалари ҳарорат 5-10 даражадан 0-5 даражагача ўзгариб туради. Учинчи ўн кунликда баъзи жойларда -1 даража бўлиши мумкин. Умуман октябрь ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага паст бўлиши кутилмоқда.

Иқлимий меъёрларга асосан, Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари бўйича октябрь ойида 3 кундан 5 кунгача, қолган ҳудудларда 5 кундан 7 кунгача ёғингарчилик бўлади. Октябрь ойида ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, аммо кескин совуқ бўлишида ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши мумкин. Охирги марта 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкентда ёмғир қорга айланиши кузатилган.

Кечалари ҳаво ҳароратининг ўртача кўп йиллик қийматлари 6-11 даражани ташкил этади, камдан кам ҳолларда октябрь ойида, айниқса ойнинг иккинчи ярмида биринчи кузги совуқлар кузатилади.

Октябрь ойида ҳаво ҳарорати одатда 23-28 даражадан 10-15 даражагача ўзгариб туради.

Албатта, табиат ўз тузатишларини киритади ва баъзида ҳароратнинг ҳақиқий қийматлари ёки ёғингарчилик миқдори кўп йиллик давр учун ўртача қийматлардан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.

Масалан, Тошкентда бутун бир асрдан кўпроқ метеорологик кузатувлар тарихида, айрим йилларда октябрь ойида максимал ҳаво ҳарорати қийматлари 33-36 даражага етган. Октябрь ойи ҳароратининг мутлақ максимуми 37,5 даражани ташкил этади, бундай ҳарорат 1941 йилда кузатилган.

Октябрь ойида Тошкент учун минимал ҳарорат бўйича рекорд -11,2 даражани ташкил этади, лекин бу анча олдин ўтган асрнинг бошларида бўлган. Охирги 20 йилда Тошкентда минимал ҳарорат 1-2 даража совуқдан пастга тушмади.

2015 йилнинг октябрь ойида Тошкентда октябр ойининг 3,5 ёғингарчилик миқдори ёғди, бунда бир кунда бир ойлик меъёр (25 мм) кузатилган. Бу охирги 20 йил ичидаги энг ёғингарчилик кўп бўлган октябрь ойидир.

Аммо ўтган йилнинг октябр ойида Тошкентда умуман ёғингарчилик бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

404

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг