Оқ уй Россиянинг Курск учун ўч олишидан хавотирда – WSJ
Олам
−
12 Август
8748АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига қилган ҳужуми учун Россия Украинадан шафқатсиз қасос олиши мумкинлигидан хавотирдалигини билдирди. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбаларга таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Америка расмийлари Киевнинг хавфли операциясига жавобан Россия Федерациясининг Украинанинг муҳим инфратузилмасига оммавий зарба беришидан қўрқмоқда. Курскка бостириб кирилишининг хавфи шундан иборатки, Украина Қуролли кучлари фронтнинг барча бўлимларида ўз позицияларини доимий равишда йўқотишда давом этмоқда.
“Курск вилоятига ҳужумнинг якуний мақсади ноаниқлигича қолган, чунки Украина қўшинларига ҳам одам, ҳам қурол-яроғ етишмайди ва шарқда Киев қўшинлари Россиянинг олдинга силжишини ушлаб туришда қийналмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, таҳлилчилар Украинанинг Курск вилоятига ҳужуми сабабларини Киевнинг 2024 йил ноябрида бўлиб ўтадиган Америка президентлик сайловлари олдидан АҚШ эътиборини жалб қилиш истаги билан изоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой Россиянинг Курск вилоятидаги вазиятга эътибор қаратиб, можарони юмшатишга чақирганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси