Оқ уй Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашишидан хавотирда
Олам
−
26 Февраль
5790АҚШда жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига Россиянинг аралашувидан Байден маъмурияти хавотирга тушган. Бу ҳақда АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан NBC News телеканалидаги “Матбуот билан учрашув” дастурида маълум қилди.
“Аниқ далил келтира олмайман, лекин шуни айтишим мумкинки, албатта, хавотирлар бор. Бу ерда Россия Федерацияси, унинг разведка хизматларига тегишли президентлик сайловлари нуқтайи назаридан ҳам фон мавжуд. Хавотирга тушиш учун жуда кўп сабаблар бор. Гап сиёсат ҳақида эмас, миллий хавфсизлик тўғрисида боряпти. Гап Америка Қўшма Штатлари сиёсати ва демократиясини манипуляция қилишга интилаётган хорижий давлат, хорижий душман ҳақида боряпти”, дейди Салливан.
Жо Байденнинг маслаҳатчиси миллий хавфсизлик - сиёсатдан юқори туриши кераклигини таъкидлади.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин АҚШ Президенти сифатида Байден сайланса Россия учун афзалроқ бўлишини айтганди.
Сарвар Хуррамов