Оққўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Local

image

Бугун, 7 февраль куни Халқ депутатлари Оқўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Алишер Каримжонов Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. 

Алишер Каримжонов 1980 йилда Янгийўл туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.

Маҳаллий ҳокимлик тизимларида, молия ва статистика соҳаларида самарали меҳнат қилган. 

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Аввалроқ, Оққўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Фарҳод Омонов Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – вилоят ҳокимининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Tags

Rate Count

193

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends