Тошкент вилояти ҳокимига биринчи “зам” тайинланди
Жамият
−
07 Февраль 2022
14175Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Холмирза Ўзганович Ниёзов тайинланди.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бугун,7 февраль куни Халқ депутатлари Оққўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Холмирза Ниёзов тайинловини эълон қилди.
Маълумот учун, Холмирза Ниёзов шу вақтга қадар Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
Йиғилишда шунингдек, Оққўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Фарҳод Омонов Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – вилоят ҳокимининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани ва шу муносабат билан туман ҳокими лавозимидан озод этилгани эълон қилинди.
LiveБарчаси