Тошкент вилояти ҳокимига биринчи “зам” тайинланди
Жамият
−
07 Февраль 2022 17425 1 дақиқа
Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Холмирза Ўзганович Ниёзов тайинланди.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бугун,7 февраль куни Халқ депутатлари Оққўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Холмирза Ниёзов тайинловини эълон қилди.
Маълумот учун, Холмирза Ниёзов шу вақтга қадар Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
Йиғилишда шунингдек, Оққўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Фарҳод Омонов Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – вилоят ҳокимининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани ва шу муносабат билан туман ҳокими лавозимидан озод этилгани эълон қилинди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь