Оққўрғон туман ҳокимининг ўринбосарига нисбатан иш очилди
Жамият
−
08 Май 2021
8300Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Маълум қилинишича, Оққўрғон туман ҳокимининг ўринбосари “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида ёшларга ер ажратиш бўйича талабгор фуқаро М.Э.нинг 18.02.2021 йилдаги деҳқончилик қилиш учун ер ажратиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризаси туман ҳокимлиги девонхонасидан шу кунга қадар рўйхатга олинмасдан туман ҳокимининг ўринбосари хизмат хонасида сақлаб келинган. Орадан 77 кун ўтган бўлсада, мурожаатни рўйхатдан ўтказиш, кўриб чиқиш ва муаллифга жавоб хати юбориш чораларини кўрмаган.
Шу каби қонунбузилишига 600 нафардан ортиқ ёшларнинг ер ажратиб бериш ҳақидаги мурожаатлари бўйича ҳам йўл қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.
Сардор Али Нурматов
LiveБарчаси