Оқибати оғир бўлади – АҚШ “Толибон”ни огоҳлантирди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукуматнинг аёлларни ноҳукумат ташкилотларда (ННТ) ишлашдан четлаштириш ҳақидаги қароридан хавотирда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўзининг Twitter саҳифасида ёзди. 

“[Биз] “Толибон”нинг Афғонистондаги гуманитар ёрдамни тарқатишда аёлларнинг иштирокини тақиқлаши миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлган ишларга путур етказишидан чуқур хавотирдамиз. Аёллар бутун дунё бўйлаб инсонпарварлик ҳаракатларида марказий роль ўйнайди. Бу қарор афғон халқи учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин”, дейди АҚШ дипломатияси раҳбари. 

Аввалроқ, Афғонистон муваққат ҳукуматидаги Иқтисодиёт вазирлиги барча миллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларга кейинги огоҳлантиришгача аёлларни ишдан четлаштиришни буюрган эди. Шунингдек, агентлик ушбу талабга риоя қилмаган тузилмаларнинг лицензиясини қайтариб олиши ҳақида огоҳлантирган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 декабрь куни “Толибон” ҳаракати мамлакат университетларидан талаба қизлар учун дарсларни кейинги огоҳлантиришгача тўхтатишни талаб қилди. Бунинг ортидан АҚШ маъмурияти ўз иттифоқчилари билан биргаликда Афғонистондаги олий ўқув юртларида қизларнинг ўқиши тўхтатилгани муносабати билан “Толибон” ҳаракатига қарши чора кўришни режалаштираётгани маълум қилинди

"Толибон"га кўра, бундай қарорга “[университет] ётоқхоналарида аёлларнинг бўлиши ва уларнинг вилоятлардан [ўқиш учун] эркаклар ҳамроҳлигисиз келиши, талаба қизларнинг ҳижоб ўраш қоидаларига риоя қилмаслиги, эркак ва аёлнинг биргаликда ўқиши, баъзи факультетларда қизларнинг ўқитилиши ислом қонунларига зид ва афғонларнинг ғурурига путур етказиши сабаб бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг